1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрдўған Ғазо бўйича келишув учун Трампга раҳмат айтди

У Трампнинг сиёсий жасорати ва дипломатик фаоллигини алоҳида эътироф этган.

Эрдўған Ғазо бўйича келишув учун Трампга раҳмат айтди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил ва ҲАМАС ўртасида эришилган сўнгги Ғазо сулҳ келишувидан мамнунлигини билдириб, бу жараёнда муҳим роль ўйнаган АҚШ Президенти Доналд Трампга миннатдорлик билдирди.

 

Эрдўғаннинг айтишича, Трампнинг сиёсий жасорати, қатъий позицияси ва дипломатик фаоллиги тинчлик музокараларини муваффақиятли якунлашга хизмат қилган.

 

“Трамп жанобларига Исроил ва Фаластин ўртасидаги тарихий муроса йўлида кўрсатган саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдираман. Бу келишув нафақат Ғазо аҳолиси, балки бутун Яқин Шарқ минтақаси учун умид эшигини очди”, — деди Эрдўған Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида.

 

Туркия раҳбари, шунингдек, Шарм эл-Шейхда ўтган музокаралар орқали эришилган келишувни “дипломатия ғалабаси” деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Анқара келишув шартларининг тўлиқ бажарилишини кузатиб боради, зарур ҳолатларда халқаро майдонда кузатувчи ва воситачи сифатида қатнашишга тайёр.

 

Эрдўған, шунингдек, Туркиянинг Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттиришини билдирди. Унга кўра, сулҳ ўрнатилиши нафақат қуролли тўқнашувларни тўхтатиш, балки минтақада узоқ муддатли тинчлик ва ишончни тиклаш учун янги имкониятдир.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика