1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ғазодаги урушга якун ясовчи келишувнинг дастлабки босқичи тасдиқланди

Қатар, Туркия ва Миср воситачилигида Исроил ва ҲАМАС тинчлик келишувининг дастлабки босқичида келишувга эришди.

Ғазодаги урушга якун ясовчи келишувнинг дастлабки босқичи тасдиқланди

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мажид ал-Ансорий маълум қилишича, Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг биринчи босқичини амалга ошириш механизмлари тўлиқ келишиб олинди.

 

ҲАМАС баёнотида имзоланган ҳужжат “Ғазодаги урушга якун ясаши” таъкидланган. Ҳаракат, шунингдек, воситачилик қилган Туркия, Қатар ва Миср ҳукуматларига тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.

 

Ғазо аҳолиси эса ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганини қувонч билан кутиб олиб, тинчликни нишонлаш учун кўчаларга чиққани хабар қилинмоқда.

 

Ўз навбатида, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трампга келишувга эришишдаги ёрдами учун миннатдорлик изҳор этди. У 9 октябрь куни ҳукумат йиғилишини ўтказиб, ҳужжатни расмий ратификация қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

 

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг сўзларига кўра, тинчлик режаси доирасида биринчи босқичда гаровдагилар озод қилинади, Исроил эса қўшинларини келишилган чизиққача олиб чиқади. “Бу адолатли ва абадий тинчлик сари ташланган илк қадамдир”, — деди Трамп.

 

Al Mayadeen манбаларининг хабар беришича, ҲАМАС Ғазо бўйича келишувни маъқуллаган. Расман имзолаш маросими пайшанба куни Мисрда бўлиб ўтади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика