1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрдоған Исроилнинг “Сумуд флотили”га ҳужумини қоралади

Президент Туркия Фаластин халқини ҳеч қачон ёлғиз қолдирмаслигини таъкидлади.

Эрдоған Исроилнинг “Сумуд флотили”га ҳужумини қоралади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған АК партиянинг Кенгайтирилган вилоят раҳбарлари йиғилишида нутқ сўзлаб, Исроилнинг инсонпарварлик ёрдами етказиш учун йўлга чиққан “Сумуд флотили”га ҳужумини кескин қоралади.

 

Давлат раҳбари Ғазода болалар очликдан ўлаётган бир пайтда халқаро флотилияга нисбатан босқинчилик амалга оширилганини “инсониятга қарши ваҳшийлик” деб атади.

 

“Сумуд флотили яна бир бор бутун дунёга Ғазодаги геноцид сиёсати ва Исроилнинг қирғинбаротчи юзини кўрсатди. Нетаняху ҳукумати тинчликнинг қарор топишига ҳам, ҳатто бундай имкониятнинг пайдо бўлишига ҳам тоқат қила олмаслигини исботлади”, — деди Президент.

 

Эрдоған Туркия фаластинлик биродарларини ҳеч қачон ёлғиз қолдирмаслигини, ўт очишни тўхтатиш ва тинчликни таъминлаш учун бор кучини сафарбар қилишини таъкидлади.

 

Шунингдек, Президент мутасадди идоралар вазиятни диққат билан кузатаётгани, флотилия сафарда бўлган Туркия фуқароларининг хавфсизлиги учун барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика