Жаҳон

Эрон бош раҳнамоси Москвага қочишга тайёрланмоқда — ОАВ

Хоманаийнинг Москвага қочиш режаси Башар ал-Ассаднинг ҳолати билан қиёсланмоқда.

Эрон бош раҳнамоси Москвага қочишга тайёрланмоқда — ОАВ

 

Британиянинг The Sunday Times нашри Эрон бўйича разведка манбаларига таяниб хабар беришича, мамлакат Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ички вазият кескинлашган тақдирда Теҳронни тарк этиш бўйича фавқулодда режа тайёрлаган.

 

Маълумотларга кўра, агар хавфсизлик кучлари норозилик намойишларини назорат остига ола олмаса ёки буйруқларга бўйсунишдан бош тортса, Хоманаий яқин оила аъзолари ва юқори лавозимли ёрдамчиларидан иборат кичик гуруҳ билан мамлакатдан чиқиб кетишга ҳозирлик кўрмоқда.

 

Разведка манбалари хабарига кўра, 86 ёшли Хоманаий тахминан 20 нафаргача бўлган шахслар билан, жумладан, унинг эҳтимолий вориси сифатида тилга олинаётган ўғли Можтаба Хоманаий ҳамроҳлигида ҳаракатланиши мумкин. Ушбу “Б режаси” армиянинг ёки хавфсизлик тузилмаларининг назоратни йўқотиши ҳолатида ишга туширилиши кўзда тутилган.

 

Нашр собиқ Исроил разведка ходими Бенни Сабатининг фикрини ҳам келтиради. Унга кўра, Хоманаий учун энг эҳтимолий қочиш йўналиши Москва ҳисобланади. Сабатининг таъкидлашича, Эрон Олий раҳбари Россия президенти Владимир Путинга нисбатан ижобий муносабатда бўлиб, Россияни нисбатан хавфсиз ва маданий жиҳатдан яқин давлат деб билади.

 

Манбаларга кўра, ушбу режа активлар, молиявий маблағлар ва мулкларни чет элга чиқариш чораларини ҳам ўз ичига олади. Бу ҳолат 2024 йил декабрь ойида Суриянинг собиқ президенти Башар ал-Ассаднинг Дамашқдан Москвага қочиши билан қиёсланмоқда.

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

custom img

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

custom img

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

custom img

Эрдўғон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди

Туркия президентининг таъкидлашича, Эрондаги можаронинг кучайиши бутун минтақада вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

custom img

АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши ва DV-2027 лотереясига таъсир қилиши кутилмоқда.

custom img

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Шунингдек, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эрон расмийси янги олий раҳнамонинг жароҳат олганини тасдиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"