Эронда 12 вагонли юк поезди рельсдан чиқиб кетди
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Эрондаги Лористон вилоятида буғдой ортилган 12 вагонли юк поезди рельсдан чиқиб кетди. Ҳодиса Чамсангар темирйўлининг 530-километрида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ воқеа натижасида Шимолий–Жанубий миллий темирйўл йўналиши вақтинча ёпилди.
Расмийлар воқеа сабабларини ўрганмоқда ва ҳаракатни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.







