1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада фермер ва ИИБ ходимлари ўртасидаги можарода қўрол қўлланилгани айтилмоқда

Воқеа юзасидан Бизнес-омбудсман девони ва тегишли органлар текширув олиб бормоқда.

Фарғонада фермер ва ИИБ ходимлари ўртасидаги можарода қўрол қўлланилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Риштон туманида фермер хўжалиги раҳбарига ички ишлар ходимлари томонидан босим ўтказилгани, қўрол қўталингани ва унинг яқинларига нисбатан ноўрин муомала қилинганига оид хабарлар тарқалди.

 

Маълумотларга кўра, 7 июл куни туман “Булақбоши гулшани” фермер хўжалиги раҳбари Ғайратжон Хайруллаев уйида бўлган вақтда уч нафар ички ишлар ходимлари келиб, ғалла топшириш режаси бажарилмаганини важ қилиб, унга нисбатан кескин чоралар кўришга уринишган. Фермернинг сўзларига кўра, ходимлардан бири қўролини қўталлаган, унинг 70 ёшли онаси аралашганида эса итариб юборилган, натижада у ҳушидан кетиб, шифохонага ётқизилган.

 

Шунингдек, фермер яна бир хўжалик раҳбари Азизбек Тожибоев ҳам ҳокимлик топшириғига биноан техникани топширмагани учун маъмурий жазога тортилиши ҳақида маълум қилган.

 

Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов эса мазкур воқеага ўз муносабатини билдириб, фермерларнинг давлат олдидаги мажбуриятлари борлигини, ички ишлар ходимлари уларни тушунтириш ва огоҳлантириш учун борганини, қўрол ёки куч ишлатиш ҳолати бўлмаганини таъкидлади.

 

Мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ, фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият юритиши давлат томонидан кафолатланган. Уларга нисбатан асоссиз босим ёки зўравонликка йўл қўйилиши қатъиян ман этилган.

 

Тадбиркорларнинг қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика