1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Франция жанубидаги ўрмон ёнғинлари туфайли Марсел аэропорти ёпилди

Ёнғинни ўчиришга 168 нафар ўт ўчирувчи ва вертолёт жалб этилган.

Франция жанубидаги ўрмон ёнғинлари туфайли Марсел аэропорти ёпилди

Франция жанубида давом этаётган кучли ўрмон ёнғинлари сабабли мамлакатдаги энг гавжум аэропортлардан бири — Марсел-Провенс аэропорти вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Тҳе Индепендент нашри хабар берган.

 

Ёнғинни ўчиришга 168 нафар ўт ўчирувчи ва бир дона махсус вертолёт сафарбар қилинган. Ёнғин аэропорт яқинидаги ҳудудларга таҳдид солаётганлиги сабабли, хавфсизлик чоралари сифатида аэропорт фаолияти тўхтатилган.

 

Марсел аэропорти вакиллари тушдан бери ҳеч қандай самолёт қатнови амалга оширилмаганини тасдиқлади. Ҳозирча аэропортнинг қачон очилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз, Марсел-Прованс аэропорти йўловчи айланмаси бўйича Францияда бешинчи ўринни эгаллайди ва ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қабул қилади. Мазкур ёнғин ҳудуддаги транспорт ва туризмга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика