Октябрь ойидан бошлаб ҳудудларда пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилиши бошланди. Бу ҳақида Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу тизимни жорий этишдан кўзланган мақсад — пенсияларни фуқароларга тўлиқ ва ўз вақтида етказиш.
Эндиликда тўлов жараёнида бўлиши мумкин бўлган Халқ банки томонидан ҳисоботларда "тўланди" деб ҳисобот берилиб, амалда фуқарога тўланмаслик ёки бошқа шахсларга тўлаб юбориш ҳолатлари олди олинади.


