1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ганада икки вазир вертолёт ҳалокатида вафот этди

Вертолёт Аккрадан Обуасига йўл олганида қулаб тушган.

Ганада икки вазир вертолёт ҳалокатида вафот этди

6 август куни Гана Қуролли кучларига тегишли Z-9 русумли ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида мамлакат Мудофаа вазири доктор Эдвард Кофи Омани Боама ва Атроф-муҳит, фан ва технология вазири Иброҳим Муртала Муҳаммад фожиали тарзда ҳалок бўлди.

 

Расмий маълумотларга кўра, вертолёт пойтахт Аккрадан Ашанти вилоятининг Обуаси шаҳрига парвоз қилган. Учишдан кўп ўтмай, радар билан алоқа узилган. Қидирув ишлари давомида ҳалокатга учраган вертолёт жойи аниқланган.

 

Ушбу ҳалокатда жами 8 киши — беш нафар йўловчи ва уч нафар экипаж аъзоси — ҳалок бўлган. Улар орасида президентлик маслаҳатчилари, сиёсий партия раҳбарлари ҳам борлиги айтилмоқда.

 

Президент идораси фожиа юзасидан баёнот бериб, марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлат миқёсида мотам эълон қилинди, тергов ишлари бошланган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика