“Гарри Поттер” фильми юлдузи Мегги Смит вафот этди
Бу ҳақида унинг фарзандлари маълум қилди.

Барчага “Гарри Поттер” франшизаси орқали таниш бўлган актриса Мегги Смит 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақида “The Guardian” нашри ижодкорнинг фарзандларининг баёнотига асосланиб хабар берди.
Магги Смит 1934 йил 28 декабрда Лондоннинг Илфорд туманида туғилган. Актриса фаолияти давомида 90 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган. Шунингдек Мегги Смит икки карра “Оскар” мукофотининг соҳибаси ҳисобланади.
2015 йилда экранларга чиққан “Фургондаги хоним” комедик фильми актрисанинг фаолиятидаги сўнги картинаси бўлди.







