1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Ерга номаълум учувчи жисм яқинлашмоқда

Объект диаметри 24 км бўлиб, у комета ёки бошқа сайёрадан келган технологик қурилма бўлиши мумкин.

Ерга номаълум учувчи жисм яқинлашмоқда

1-июль куни астрономлар томонидан коинотда аниқланган сирли объект ноябрь ойида Ерга сезиларли даражада яқинлашиши мумкин. Бу ҳақда Гарвард университети астрофизикларига таянадиган New York Post нашри хабар берди.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, объектнинг диаметри 24 километргача етади. Айрим тадқиқотчилар бу объект бошқа галактикадан келган, махсус разведка технологияларига эга сунъий тузилма бўлиши мумкинлигини инкор этмаяпти. Бошқалар эса бу оддий комета ёки Қуёш тизимидан чиқарилган фазовий жисмлардан бири бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Ҳозирда объект устида қўшимча илмий кузатувлар олиб борилмоқда. Олимлар ҳар қандай хавф эҳтимолини инкор этмаган ҳолда, унинг траекторияси, таркиби ва келиб чиқиши ҳақида батафсил маълумот тўплашмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика