1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Wi-Fi модемлар жосуслик воситасига айланиши мумкин

Модемлар электромагнит тўлқинлар ёрдамида атрофдаги ҳаракатларни, ҳаттоки юрак уришини аниқлай олади.

Wi-Fi модемлар жосуслик воситасига айланиши мумкин

Замонавий технологиялар инсон фаолияти ҳақида тобора кўпроқ маълумот тўплаш имконини бермоқда. Эндиликда Wi-Fi модемлари ҳам потенциал кузатув воситасига айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилди. Бу ҳақда focus.ua нашри хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, Wi-Fi модемлари атроф-муҳитдаги ҳаракатларни визуал ёки аудио воситаларсиз аниқлай олади. Улар электромагнит тўлқинларнинг ҳаракатланувчи жисмлар билан ўзаро таъсирини таҳлил қилиш орқали инсоннинг яқинлигини, ҳаракатларини ва ҳатто юрак уришини аниқлашга қодир.

 

Бу технология одатий камера ёки микрофонлардан фарқли равишда, сигнал кучидаги ўзгаришларга асосланади. Шу боис, назарий жиҳатдан, кимдир ташқаридан сизнинг Wi-Fi сигналларингизни тутиб, уйда бор-йўқлигингизни аниқлаши мумкин.

 

Мутахассислар бундай имкониятлар хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим хавф туғдиришини таъкидлаб, Wi-Fi қурилмаларининг созламалари ва ҳимоясига жиддий эътибор қаратишни тавсия этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика