Жаҳон

Германияда музей ходими расмларни сохтасига алмаштириб қўйди

У асил нусхаларни аукционда пуллаган.

Германияда музей ходими расмларни сохтасига алмаштириб қўйди

 

Германия суди Мюнхендаги музейда бир нечта расмни сохтасига алмаштирган ва асил нусхаларини аукционда сотган музей ходимига ҳукм ўқиди. 30 ёшли эркак бир йилу 9 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, у 60 минг евродан ортиқ товон пули тўлаши керак.

 

Ходим музейдаги экспонатлар сақланадиган жойга кириш ҳуқуқига эга бўлган. У Франс фон Стукнинг “Қирол қурбақа ҳақидаги эртак” картинасини осонгина сохта суратга алмаштирди. Шундан сўнг расмни катта бобосига тегишли деб кўрсатиб, асил нусхасини кимошди савдосига қўйди ва Швейтсариядаги галереяга 70 минг еврога сотди.

 

Шунингдек, у музей омборидан “Шароб татиб кўриш” ва “Тоғларда ўтин териб юрган икки қиз” асарларини ўғирлаган. Улар учун жиноятчи тахминан 12 минг евро олган.

 

Бу ишни музей баҳоловчиси пайқади, у расмлардан бири тўғри ўлчамда эмаслигини аниқлади. Музейда сохта нарса борлиги маълум бўлгач, мутахассислар бошқа асарларни текширган.

 

Музей ходими олган 60 617 еврони қарзларини тўлаш ва дабдабали ҳаёт кечириш учун сарфлаган. У ўзига янги квартира, қўл соати ва ҳашаматли Британия машинасини сотиб олган.

custom img

Эрон уруш оқибатида етказилган зарарни 270 млрд долларга баҳоламоқда

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар ЯИМнинг 60 фоизига тенг.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эронда 4000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган

Можаро давомида 100 мингдан ортиқ уй вайрон қилингани ва ўн минглаб одамлар жароҳат олган.

custom img

Исроилда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди

Қуддус, Тел-Авив ва Ҳайфада минглаб фуқаролар кўчаларга чиқди.

custom img

БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди

Қарор хавфсизлик ва операцион ҳолат тўлиқ ўрганилгач қабул қилинган.

custom img

АҚШ Кубага нисбатан куч ишлатиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда — Politico

Бироқ ҳозирча асосий эътибор дипломатик босимга қаратилган.

custom img

Нобел тинчлик мукофоти совриндори Наргис Моҳаммади Эрон қамоқхонасидан шифохонага ётқизилди

Инсон ҳуқуқлари фаоли ҳушидан кетиш ҳолатларидан сўнг касалхонага ётқизилган, оиласи Теҳронга кўчиришни талаб қилмоқда.

custom img

АҚШ Ғазодаги инсонпарварлик миссиясини ёпади

Қарор Трампнинг минтақавий тинчлик ташаббусидаги муваффақиятсизликлар фонида қабул қилинган.

custom img

АҚШ давлат қарзи илк бор иқтисодиёт ҳажмидан ошиб кетди

Қарз даражаси 2030 йилга бориб 108 фоизга етиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"