1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Грузияда электр таъминотида йирик узилиш юз берди

Оқибатда йирик шаҳарлар “свет”сиз қолган.

Грузияда электр таъминотида йирик узилиш юз берди

Грузияда электр таъминотида катта узилишлар юз берди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда. Қайд этилишича, мамлакатнинг йирик шаҳарлари — Тбилиси, Мтсхета, Гори, Батуми, Поти, Боржоми, Кутаиси, Зугдиди ва бошқа бир қатор шаҳарларда электр энергияси йўқ.

 

“Телмико” электр тақсимловчи компаниясининг хабар беришича, электр энергиясидаги узилиш йирик авария билан боғлиқ.

 

Ҳозирда инфратузилма объектлари генераторларга уланган. Қолган истеъмолчиларда электр таъминоти босқичма-босқич тикланиши айтилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика