1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳамас Ғазодаги уруш тугаганини эълон қилди

Келишув доирасида Рафаҳ чегара пункти очилади, 1900 дан ортиқ фаластинлик маҳбуслар озод этилади.

Ҳамас Ғазодаги уруш тугаганини эълон қилди

Reuters агентлигининг хабар беришича, Ҳамас ҳаракати Ғазодаги ҳарбий тўқнашувлар якунлангани ва доимий ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим кучга кирганини эълон қилди.

 

Ҳаракатнинг музокаралар бўйича вакили Халил ал-Ҳайя телемурожаат орқали берган баёнотида, урушнинг узил-кесил тугаганига АҚШ ҳамда халқаро воситачилар томонидан кафолат берилганини маълум қилди.

 

Унга кўра, тузилган келишувга биноан Рафаҳ чегара пункти икки томондан очилади. Шунингдек, Исроил томонидан барча фаластинлик аёллар ва вояга етмаган маҳбуслар озод қилинади.

 

Бундан ташқари, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 250 нафар фаластинлик, уруш бошлангандан бери қўлга олинган 1700 нафар ғазолик фуқаролар ҳам озод этилиши режалаштирилган.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Ғазодаги уруш якунланганини ва эндиликда ҳудудни тиклаш ишлари бошланишини билдирган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика