1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин AZAL самолёти ҳалокатида Россия жавобгарлигини тан олди

Россия президенти Душанбе саммитида Озарбайжон раҳбари билан учрашувда ҳодиса бўйича тўлиқ изоҳ берди.

Путин AZAL самолёти ҳалокатида Россия жавобгарлигини тан олди

Россия президенти Владимир Путин 2024 йил декабрь ойида “Azerbaijan Airlines” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокати юзасидан Россия томони масъул эканини илк бор расман тан олди.

 

Маълумотларга кўра, Боку–Грозний йўналишида парвоз қилган Embraer E190 самолёти Украина дронларининг Чеченистон ҳудудига ҳужумлари туфайли йўналишини ўзгартириб, Каспий денгизи устида учган ва Қозоғистон томон йўл олган. Авария натижасида бортдаги 67 йўловчидан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 киши тирик қолган эди.

 

Озарбойжон томони самолёт Россия ҳаво мудофааси тизими томонидан адашиб уриб туширилганини билдирган, бироқ Москва аввалига бу айбловни рад этган эди. Ушбу масала икки давлат ўртасида дипломатик тарангликни юзага келтирганди.

 

9 октябр куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” саммити доирасидаги учрашувда Путин илк бор бу фожиа юзасидан батафсил изоҳ берди:

 

“Фожиа айнан Россия осмонида содир бўлгани учун биз аввалдан узр сўраганмиз ва қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдирганмиз. Бугун тергов якунланмоқда ва сабаблари аниқ: ўша куни Россия ҳаво ҳудудида Украина дронлари кузатилган, шунингдек, ҳаво мудофааси тизимида техник носозликлар мавжуд бўлган,” — деди Путин.

 

Президентнинг сўзларига кўра, икки ракета самолётга тўғридан-тўғри урилмаган, портлаш зарбалари самолётга шикаст етказган. Учувчи ҳодисани қушлар билан тўқнашув деб ўйлаб, диспетчерларга бу ҳақда хабар берган.

 

Россия раҳбари барча зарур чоралар, жумладан, компенсация тўловлари ва айбдор мансабдор шахслар фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика