1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитой самолётларига Россия устидан учиш тақиқланиши мумкин

Бу авиация соҳасида сиёсий рақобатнинг янги босқичини бошлаб бериши мумкин.

Хитой самолётларига Россия устидан учиш тақиқланиши мумкин

АҚШ ҳукумати Хитой авиакомпанияларининг Россия ҳудуди устидан ўтувчи парвозларини чеклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

 

Манбаларга кўра, Вашингтон Хитой компанияларига нисбатан ушбу чорани жорий этишни кўриб чиқмоқда, чунки айрим авиакомпаниялар Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланиб, Европага ва Америка томон йўналган рейсларда вақтни тежаб келмоқда.

 

Агар тақиқ жорий қилинса, бу Хитойнинг “Air China”, “China Eastern””, “China Southern” ва “Hainan Airlines” каби йирик ташувчиларига таъсир кўрсатиши мумкин. Мазкур қарор, шунингдек, АҚШ ва Хитой ўртасидаги авиация соҳасидаги рақобатни янада кучайтиради.

 

Маълумки, Россия Украинада ҳарбий ҳаракат бошлагач, Ғарб давлатлари ўз авиакомпанияларига Россия ҳудуди орқали учишни ман этган эди.

 

Хитой компаниялари эса, санкцияларни қўлламаганлиги сабабли, Россия ҳавосидан эркин фойдаланишда давом этмоқда. Шу боис, улар учун Европа ва Америка йўналишларида учиш анча қисқа ва иқтисодий жиҳатдан арзон бўлиб қолган.

 

Мутахассислар таъкидлашича, агар АҚШ ушбу чекловни кучайтирса, бу авиация соҳасида сиёсий рақобатнинг янги босқичини бошлаб бериши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика