ҲАМАС вакилининг маълум қилишича, у “Исроил музокаралар ниқоби остида уруш олиб боришда давом этаётганлиги учун” ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда қатнашишни истамайди. Исроил эса музокараларда иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.
АФП хабарига кўра, ҲАМАС 15 август куни Доҳада бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этиш ёки этмаслиги ҳозирча аниқ эмас.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ташқи разведка хизмати «Моссад» ва Бош хавфсизлик хизмати «Шин-Бет» раҳбарлари музокаралар учун Қатар пойтахтига боришини маълум қилганди.


