1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ ва Венгрия ўртасида визасиз режим қайта тикланди

2023 йилда хавфсизлик сабабли чекланган визасиз режим энди тўлиқ тикланди.

АҚШ ва Венгрия ўртасида визасиз режим қайта тикланди

АҚШнинг Будапештдаги элчихонаси маълум қилишича, Венгриянинг Америка Қўшма Штатларига визасиз кириш дастуридаги иштирокини қайта тикланди.

 

Баянотда таъкидланишича, 2025 йил 30 сентябрдан бошлаб барча венгриялик фуқаролар АҚШга бир неча маротаба кириш имконини берувчи, икки йил давомида амал қиладиган ESTA электрон рухсатномасини олишлари мумкин бўлади.

 

Маълумки, ESTA — АҚШнинг электрон саёҳатга рухсат бериш тизими бўлиб, Визадан воз кечиш дастурига (VWP) аъзо давлатлар фуқароларига туристик, бизнес ёки транзит мақсадларда визасиз тарзда 90 кунгача сафар қилиш имконини беради.

 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда АҚШ Венгрия фуқаролари учун визасиз кириш тартибини чеклаб, ESTA рухсатномасининг амал қилиш муддатини икки йилдан бир йилгача қисқартирган ва уни фақат бир марталик фойдаланишга яроқли этиб белгилаган эди. Ушбу қарор хавфсизлик чораларига асосланган ҳолда қабул қилинган бўлиб, бунга 2011–2020 йиллар оралиғида Венгрия томонидан бир миллионга яқин кишига, асосан қўшни давлатлардан келган этник венгерларга, шахсини тўлиқ текширмасдан фуқаролик берилгани сабаб бўлгани қайд этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика