1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп The New York Times газетасини судга берди

Президент таҳририятдан 15 млрд доллар талаб қилмоқда.

Трамп The New York Times газетасини судга берди

АҚШ Президенти Доналд Трамп The New York Times газетасига қарши 15 миллиард долларлик даъво аризаси киритди.

 

“The New York Times ўн йиллар давомида сизнинг севимли президентингиз (мен ҳақимда!), оилам, бизнесим, “Америка биринчи ўринда” ҳаракати, MAGA ва бутун мамлакатимиз ҳақида ёлғон тарқатиб келмоқда”, — деб ёзди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

 

Шунингдек, у нашрни 2024 йилги президентлик сайловларида ўз рақиби, ўша пайтдаги АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлаганликда айблади. Трамп The New York Times’ни “сўл радикал демократик партиянинг овози” деб атади.

 

Аввалроқ Трамп бир қатор оммавий ахборот воситаларига, жумладан ABC News, CBS телеканаллари ва The Wall Street Journal газетасига ҳам даъво аризалари тақдим этганди. ABC News ва CBS эса президент билан судгача келишувга эришган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика