1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилган маслаҳатчи ҳибсга олинди

Унинг баёнотлари аёлларнинг таълим ва соғлиқни сақлашдаги ўрнини ҳимоя қилишга қаратилган.

Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилган маслаҳатчи ҳибсга олинди

Афғонистонда Энергетика ва сув хўжалиги вазирлигининг юқори мартабага эга маслаҳатчиси Фаруқ Аъзам ҳибсга олинди. Бу ҳақда Afghanistan International нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, унинг ҳибсга олиниши “Толибон” раҳбари Хибатуллоҳ Охундзода топшириғи асосида амалга оширилган. Айни пайтда Аъзам Қобулдаги махсус назорат идорасида сақланаётгани, иши эса ҳарбий судга юборилгани айтилмоқда.

 

Фаруқ Аъзам аввалроқ ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб, аёллар таълими ва уларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаган. Хусусан, у зилзиладан жиддий зарар кўрган Кунар вилоятига ҳамшира аёлларни юбориш таклифини билдирган ва бу орқали аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини таъкидлашни мақсад қилган.

 

Шунингдек, у мамлакат ичида ва ташқарисида фаолият юритаётган аёл шифокор ва ҳамшираларни зилзиладан азият чеккан аҳолига кўмак беришга чорлаган.

 

Мазкур воқеа Афғонистонда аёлларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокига нисбатан мавжуд вазиятнинг нақадар кескинлигини яна бир бор кўрсатиб берди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика