Ҳиндистоннинг Ойда тадқиқот олиб бораётган «Прагян» гуруҳи сайёрамиз табиий йўлдошининг жанубий қутбида олтингугурт, алюминий ва темир каби металларни топди. Бу ҳақда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ойда кислород, темир, алюминий, кальций, хром ва бошқа элементлар ҳам топилган.
“Ҳозирда водородни қидириш давом этмоқда”, - дейилади хабарда.
Ҳиндистоннинг «Чандраян-3» космик кемаси 23 август куни Ойга парвозни амалга оширган эди. Экспедиция 14 кунга мўлжалланган.
Ҳиндистон СССР, АҚШ ва Хитойдан кейин Ойга космик кемани муваффақиятли қўндирган дунёнинг тўртинчи давлатига айланди.


