1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Индонезияда сел оқибатида ҳалок бўлганлар сони 900 нафардан ошди

Суматрада кучли ёғингарчилик ва селлар 4,2 мингдан ортиқ инсоннинг жабр кўришига сабаб бўлмоқда.

Индонезияда сел оқибатида ҳалок бўлганлар сони 900 нафардан ошди

Индонезиянинг Суматра оролида содир бўлган кучли сел ва тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 908 нафарга етди. Бу ҳақда Индонезиянинг Табиий офатлар бошқаруви миллий агентлиги маълум қилди.

 

Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 850 нафарга яқин экани, жабрланганлар сони эса 2,7 минг киши атрофида экани айтилган эди. Энг катта талафот Ғарбий Суматра провинциясида кузатилган — Агам туманида 171 киши ҳалок бўлган.

 

Маълумотларга кўра, 400 дан ортиқ киши ҳали ҳам бедарак йўқолганлар рўйхатида. Табиий офатлар натижасида 100 мингдан зиёд уй-жойга зарар етган.

 

Сўнгги ҳафтада Индонезия, Шри-Ланка ва Таиланд ҳудудларига кучли циклонлар кириб келган бўлиб, улар кескин ёғингарчилик ва кўплаб ер кўчишларига сабаб бўлди. Уч давлат бўйлаб ҳалок бўлганлар сони жами 1,4 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика