1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Испания ЖЧ-2026’ни бойкот қилиши мумкин

Ҳукумат Исроил жамоаси мундиалга чиқишига қарши.

Испания ЖЧ-2026’ни бойкот қилиши мумкин

Испания Исроил туфайли 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини бойкот қилиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Испания ҳукумати Исроил жамоаси мундиалга йўл олса, мамлакат миллий терма жамоасини ЖЧ-2026дан олиб қолиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу хабар Испания социалистик ишчи партияси вакили, конгресс аъзоси Пачи Лопесга таяниб берилган.

 

Аввалроқ Испания бош вазири Педро Санчес ҳам Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтамагунча Исроилни Россия каби халқаро спорт мусобақаларидан четлатиш кераклигини айтган эди. Санчес Исроилни “спортдан агрессиясини оқлаш учун фойдаланишда” айблаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика