Oxu.Az хабарига кўра, бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Telegram саҳифасида маълум қилган.
Маълумотларга кўра, мигрант болалар сонининг камайишига бир нечта омиллар таъсир қилмоқда. Уларнинг бири – рус тили бўйича ўтказилган тест синовларида қониқарсиз натижалар. Шунингдек, мактабларга ҳужжат топшираётган баъзи мигрантлар тақдим этган ҳужжатларнинг тўлиқ ёки ҳақиқий эмаслиги, хусусан Россияда қонуний яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи рухсатноманинг мавжуд эмаслиги ҳам сабаб сифатида қайд этилган.
Шу билан бирга, мутахассислар бу ҳолатнинг таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун қўшимча чора-тадбирларни кўриш лозимлигини таъкидлашмоқда.


