1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Исроилликларга таҳдидли хабар юборилмоқда

Полиция СМС келган рақамларни блоклашни сўради

Исроилликларга таҳдидли хабар юборилмоқда

Исроилликларга уларнинг исми, манзиллари ва турли таҳдидларни ўз ичига олган матнли хабарларюборилмоқда. Унда “Сиз кейинги ҳафтага қадар дафн қилинасиз”, дейилган ёзувлар мавжуд.

 

Исроил полицияси мазкур фактни тасдиқлади ва аҳолидан ҳеч қандай муносабат билдирмасликни, иложи бўлса, хабар юборилган рақамни блоклашни сўради.

 

Яқин Шарқдаги кескинлашувнинг навбатдаги босқичи Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлими ва Байрутда «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондонларидан бири Фуад Шукрнинг ўлдирилишидан сўнг содир бўлди.

 

Эрон, ҲАМАС ва «Ҳизбуллоҳ» воқеада Исроилни айблади ва буни жавобсиз қолдирмасликларини билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика