Истанбулда Россия-АҚШ музокаралари бошланди
Ушбу музокара аввалги босқичга нисбатан қисқароқ бўлиши кутилмоқда.

Истанбул шаҳрида Россия ва АҚШ делегациялари иштирокида навбатдаги маслаҳатлашувлар бошланган. Хабарларга кўра, музокаралар бир неча соат давом этади, аммо аввалги учрашувларга нисбатан қисқароқ бўлиши кутилмоқда.
Россия делегациясига мамлакатнинг Вашингтондаги элчиси Александр Даршиев, АҚШ делегациясига эса Давлат котибининг Европа ва Евросиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Сонат Коултер бошчилик қилмоқда.
Музокараларда хавфсизлик, минтақавий вазият ва икки томонлама алоқаларга оид масалалар муҳокама қилиниши мумкин.







