1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жанубий Кореяда татуировка санъати қонунийлаштирилди

30 йиллик тақиқ бекор қилинди, эндиликда усталар лицензия асосида ишлашлари мумкин бўлади.

Жанубий Кореяда татуировка санъати қонунийлаштирилди

Жанубий Корея парламенти 30 йилдан ортиқ вақт давомида татуировка соҳасида амал қилиб келган қатъий чекловни бекор қилди. Энди татуировка рассомлари тиббий маълумотга эга бўлмасдан ҳам қонуний фаолият юритиш имконига эга бўладилар.

 

Маълумотларга кўра, 1992 йилда Корея Олий суди қарори асосида татуировка фақат шифокорлар томонидан амалга оширилиши мумкин эди. Ушбу амалиёт татуировка усталари учун йиллар давомида фаолиятни қонуний асосда юритишда жиддий тўсиқлар яратган эди.

 

Қабул қилинган “Татуировка рассомлари тўғрисида”ги қонунга кўра, усталар энди махсус лицензия олиш имконига эга бўладилар. Бироқ қонун икки йил давомида кучга киради. Шу вақт мобайнида татуировка усталари миллий имтиҳондан ўтиши, хавфсизлик ва гигиена бўйича курсларни якунлаши ҳамда фаолият жараёнида батафсил ҳужжатларни юритиши шарт бўлади.

 

Шунингдек, татуировкани лазер орқали олиб ташлаш фақат тиббий мутахассисларга рухсат этилади.

 

Парламентнинг ушбу қарори татуировка санъати билан шуғулланувчи усталарнинг кўп йиллик ҳуқуқий кураши натижаси сифатида баҳоланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика