Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йоркдаги сафаридан қайтгач, ташқи ишлар соҳасидаги уч амалдорни ишдан олди. Бу ҳақида маҳаллий нашлар хабар бермоқда.
Жумладан, Тўқаев Қозоғистоннинг АҚШдаги элчисини ишдан бўшатди.
“Давлат раҳбарининг фармони билан Эржан Ашикбаев Қозоғистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилди”, — дейилади Акорданинг 2025 йил 26 сентябрдаги баёнотида.
Шунингдек, бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу лавозимидан озод қилинди ва президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди.
Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазири этиб аввал республиканинг Россиядаги элчиси бўлган Ермек Кушербаев тайинланди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, у ўзининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Эржан Казихонни ҳам ишдан бўшатиб, уни мамлакатнинг БМТнинг Женевадаги бўлимидаги доимий вакили этиб тайинлаган.


