1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жаҳон қарзи 337,7 трлн долларга етиб, рекорд даражани қайд этди

Хитой, АҚШ ва G7 мамлакатларида давлат қарзи кескин ошди.

Жаҳон қарзи 337,7 трлн долларга етиб, рекорд даражани қайд этди

Халқаро молия институти (IIF) маълумотларига кўра, 2025 йилнинг иккинчи чораги якунида глобал қарз ҳажми 337,7 трлн АҚШ долларига етиб, рекорд даражани қайд этди.

 

Мутасассисларнинг қайд этишича, қарзнинг бундай кескин ортишига глобал молиявий шароитларнинг юмшаши, АҚШ долларининг заифлашуви ҳамда йирик марказий банкларнинг қулайроқ позицияси сабаб бўлган.

 

Йилнинг биринчи ярмида жаҳон қарзи 21 трлн долларга кўпайган. Асосан Хитой, АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия ва Японияда қарз кўрсаткичлари ошган бўлса, бу жараёнда долларнинг асосий валютага нисбатан 9,75 фоизга қадрсизланиши ҳам муҳим омил бўлди.

 

IIFнинг Global Debt Monitor ҳисоботида қайд этилишича, ҳозирги ўсиш суръатлари 2020 йил пандемия даврида кузатилган мисли кўрилмаган қарз тўпланиши билан таққосланмоқда.

 

Қарзнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати кўрсаткичида энг кескин ўсиш Канада, Хитой, Саудия Арабистони ва Польшада кузатилди. Ирландия, Япония ва Норвегияда эса бу нисбат камайган.

 

Ривожланаётган бозорларнинг умумий қарзи ҳам чорак давомида 3,4 трлн долларга ортиб, рекорд даражадаги 109 трлн доллардан ошди.

 

Мутасассисларнинг таъкидлашича, қарз ҳажмининг ортиши биринчи навбатда G7 мамлакатлари ҳамда Хитойдаги давлат қарзи кескин ўсиши билан боғлиқ. Таққослаш учун, 2024 йилда дунёнинг умумий қарзи 251 трлн долларни ташкил этган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика