Жаҳон

Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак пенсионер аёлни ваҳшийларча ўлдирди

У аёлни болта билан уриб ҳушидан кетказган, сўнг пичоқ билан сўйган.

Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак пенсионер аёлни ваҳшийларча ўлдирди

Қозоғистоннинг Сариағаш шаҳрида май ойида содир этилган қотиллик иши бўйича суд қарори эълон қилинди. Тергов маълумотларига кўра, 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси А.Н. пенсионерни болта билан уриб, боғлаб қўйган. Жабрланувчи ҳушини йўқотгач, унинг томоғини кесиб, қўллари ва жинсий аъзоларини ҳам шикастлаган.

 

Суд жараёнида айбланувчининг айби тўлиқ исботланган. Бироқ психиатрия экспертизаси унинг сурункали параноид шизофренияга чалинганини ва 6 йилдан ортиқ вақтдан бери рўйхатда турганини аниқлади.

 

Туркистон вилояти суди қарорига кўра, у жиноий жавобгарликдан озод этилди ва Олмаота вилояти Талгар туманидаги ихтисослаштирилган руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий тартибда жойлаштирилди.

 

Марҳумнинг қариндошлари суд ҳукмидан норозилик билдириб, апелляция шикояти киритишган.

custom img

АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни қайта тиклади

Яқин Шарқдаги уруш фонида Россия нефти савдосига вақтинчалик рухсат берилган. Мазкур енгиллик 11 апрелдан ўз кучини йўқотган.

custom img

Путинга исталган мамлакатга ҳужум қилиш ваколати берилди

Давлат Думаси президентга россияликлар таъқибга учраётган мамлакатларга қўшин киритиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

custom img

Қирғизистонда рус тилидаги қишлоқлар номи ўзгартирилади — Садир Жапаров

Мазкур жараённи 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.

custom img

Ҳинд океанида роҳинжа муҳожирлари қайиғи ҳалокатга учраб, 250 киши бедарак йўқолди

Шунингдек ҳодиса оқибатида бангладешликлар ва болалар ҳам бедарак йўқолган. Фожиа роҳинжаларнинг узоқ давом этаётган мажбурий кўчирилиши билан боғланмоқда.

custom img

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

custom img

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"