1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда эркак бепул овқат учун атайлаб жиноят содир этди

У қамоқда бепул овқат ва кийим-кечак олиш мақсадида ёлғон портлаш ҳақида хабар бергани учун икки йилга ҳукм қилинди.

Қозоғистонда эркак бепул овқат учун атайлаб жиноят содир этди

Ақмола вилоятида яшовчи фуқаро ўзини қамоққа тушириш мақсадида ёлғон хабар бергани учун суд ҳукмига тортилди. “Nur.kz” нашрининг маълумотига кўра, эркак қасддан жиноят содир этиб, қамоқхонада бепул овқат ва кийим-кечак олишни кўзлаганини суд мажлисида тан олган.

 

Текширувларга кўра, у аввал ҳам икки марта худди шундай қилмиши учун жавобгарликка тортилган. Жумладан, 2019 ва 2023 йилларда ёлғон террорчилик ҳақида хабар тарқатганлиги учун судланган.

 

Жорий йил август ойида у чорвоналик фаолияти давомида “112” рақамига қўнғироқ қилиб, Остана автотерминалига портловчи қурилма қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берган. Махсус хизматлар воқеа жойини текширганида маълумот ўз тасдиғини топмаган.

 

Суд айбланувчини қатъий назорат остидаги колонияга икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди. Суд қарорида қайд этилишича, айбланувчининг бу ҳаракати унинг ижтимоий муаммолари, доимий яшаш жойига эга эмаслиги ва моддий таъминотсиз қолганидан келиб чиққан.

 

Мутасассисларнинг таъкидлашича, турли имтиёзлар ёки бепул хизматларга эришиш учун қонунни бузиш оғир ҳуқуқий оқибатларга олиб келади. Мазкур ҳолат яна бир бор қонун устуворлиги ва шахсий жавобгарликнинг муҳимлигини кўрсатмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика