1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ЖАРдаги бинода катта ёнғин юз берди

Оқибатда 80 га яқин одам ҳалок бўлган.

ЖАРдаги бинода катта ёнғин юз берди

Жанубий Африка Республикасининг Ёханнесбург шаҳри марказидаги беш қаватли бинода содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди, деб хабар бермоқда Реутерс.

 

Аввалроқ 63 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Журналистларнинг сўзларига кўра, қурбонлар орасида етти нафар вояга етмаганлар ҳам бор, уларнинг энг кичиги бир ёш. Қайд этилишича, бир неча киши ёнғиндан қочишга уриниб, деразадан сакраб ҳалок бўлган.

 

Ҳозирда ёнғин ўчирилган. Омон қолганларни топиш ишлари олиб борилмоқда. Бинода норасмий равишда 200 га яқин бошпанасиз одам яшаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика