1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

ЖЧ ғолиблари автомобил ва пул мукофотлари билан тақдирланди

13 нафар спортчи ва уларнинг мураббийларига президент совғаси топширилган.

ЖЧ ғолиблари автомобил ва пул мукофотлари билан тақдирланди

Бокс, оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатларида юқори натижа қайд этган 13 нафар спортчи ва уларнинг мураббийларига президент совғаси топширилди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

 

Мусобақаларда олтин медаль олганларга 15 000 доллар, кумуш медаль эгаларига 7 500 доллар, бронза медаль учун 3 750 доллар мукофот берилди. Мураббийлар эса спортчилар олган маблағнинг ярмини миқдорида бир марталик пул мукофотига сазовор бўлдилар.

 

Шунингдек, олтин медаль совриндорлари BYD Song Plus Champion, кумуш ва бронза эгалари эса BYD Chazor автомобиллари калитларига эга бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, Руслан Нурудинов Баҳрайндаги оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида жаҳон рекордини янгилаб, уч карра жаҳон чемпиони бўлганди. Миландаги байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ЖЧда эса Артур Гулиев олтин медаль қўлга киритганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика