Марказий Осиё чемпионат турнирида Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Эрон ва Мўғулистон спортчилари иштирок этмоқда.
Мазкур чемпионатда U-15, U-17, U-23 тоифадаги Бадминтон спортчилари иштирок этмоқда.
Чемпионатда Олий таълим фан ва инновациялар вазири - Конгратбай Шарипов, Олимпия Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари - Отабек Умаров ҳам иштирок этиб спортчиларга омад тилади. Шунингдек маросимда нутқ сўзлаган бадминтон федерация раиси Азиз Абдуҳакимов юртимизда спорт соҳасига катта эътибор қаратилаётган сабаб, бугунги кунга келиб барча спорт турларида жумладан Бадминтонда ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётганини таъкидлади. Шунингдек «Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда бадминтон спортининг бир қатор иқтидорли ва умидли вакиллари етишиб чиқмоқда. Мазкур чемпионат яна янги иқтидорларни кашф этиши шубҳасиз!
Бадминтон чемпионати шунчаки мусобақа эмас, бу - Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Туркманистон, Эрон ва Мўғулистон ёшларини бирлаштирувчи, улар ўртасида самимий дўстлик алоқаларини мустаҳкамловчи, ёшларни спорт билан шуғулланиш ва соғлом турмуш тарзига ундовчи муҳим майдон ҳамдир. Фурсатдан фойдаланиб, Марказий Осиё Бадминтон чемпионатининг барча иштирокчиларига муваффақият тилайман. Ишонаманки, мазкур чемпионат сизнинг спортдаги фаолиятингизда муҳим аҳамият касб этади», — деди Абдуҳакимов.
Чемпионат турнирга старт берилди. Мусобақа ўйини бошланиш олди хонанда Озода Нурсаидовадан куйлар ижро этилди ҳамда ҳар бир давлат ўз миллий рақсларини намойиш этди.
22 сентябрга қадар давом этадиган мусобақада жамоавий, яккалик, жуфтлик ва микс дастурларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади.


