1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда пуллик йўллардан фойдаланиш нархлари маълум қилинди

Пуллик йўллар тирбандликни камайтириш, вақтни тежаш ва ҳайдовчиларга қулайлик яратишга қаратилган.

Ўзбекистонда пуллик йўллардан фойдаланиш нархлари маълум қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси вакиллари томонидан мамлакатда пуллик автомобиль йўлларидан фойдаланиш нархлари юзасидан дастлабки маълумотлар тақдим этилди.

 

Қўмитанинг бош юридик маслаҳатчиси Ҳасан Умаровнинг маълум қилишича, ҳозирча олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, 200 километр масофани пуллик йўлда босиб ўтиш тахминан 100 минг сўм атрофида бўлади. Бу миқдор одатий йўлларда тезликни ошириш учун белгиланган жариманинг қарийб ярмига тенг.

 

“Пуллик йўллар фуқароларга вақтни тежаш, хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш имконини беради. Бу нафақат ҳайдовчилар учун қулайлик, балки умумий фойдаланишдаги йўллардаги транспорт оқимини камайтириш орқали тирбандликларни бартараф этишга ҳам хизмат қилади”, — деди Умаров.

 

Шунингдек, инвесторларга тасдиқланган методология доирасида тарифларни мустақил белгилаш ҳуқуқи берилиши режалаштирилмоқда. Бу тизим табақалаштирилган бўлиб, тўловлар йўлнинг умумий узунлигига ёки ҳар бир километр учун алоҳида ҳисобланиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика