1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Айрим ОТМларда талабаларнинг стипендиялари нега кечикмоқда?

Олий таълим вазирлиги айрим ОТМ талабаларига стипендия маблағлари кечикаётгани ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берди.

Айрим ОТМларда талабаларнинг стипендиялари нега кечикмоқда?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги айрим олий таълим муассасалари талабаларига стипендия маблағлари кечикиб тушаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, айрим олий таълим муассасаларида, хусусан, Ўзбекистон Миллий университети, Санъат ва маданият институти, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 1-босқич талабалари учун тўловларнинг кечикишига буйруқларни расмийлаштириш ва банк карталарини очиш жараёни сабаб бўлган.

 

Вазирлик барча юқори курс талабалари стипендияларини ўз вақтида олганини қайд этиб, қолган тўловлар ҳам жорий ҳафта якунига қадар амалга оширилишини маълум қилди.

 

Ташкилот маълумотига кўра, ҳозирда барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда ва талабалар яқин кунларда стипендияларини олишади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика