1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди

У Америкадаги нуфузли университетнинг Марказий Осиё дастури бўйича махсус маслаҳатчиси бўлди.

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети ҳузуридаги Европа, Россия ва Евросиё тадқиқотлари институти (IERES) Марказий Осиё дастурининг махсус маслаҳатчиси этиб тайинланди.

 

“IERES ҳузуридаги Марказий Осиё дастури (CAP) махсус маслаҳатчи сифатида жаноб Комил Алламжоновнинг тайинланганини мамнуният билан эълон қилди. Жаноб Алламжонов – ўзбекистонлик тадбиркор ва медиа соҳаси мутахассиси бўлиб, оммавий ахборот воситалари, таълим ва нашриёт соҳаларида тажрибага эга”, дейилади хабарда. 

 

Алламжонов сўз эркинлигини илгари суриш ва Марказий Осиё ҳақидаги билимларни кенгайтиришга ҳисса қўшишдан мамнунлигини билдирди.

 

“Марказий Осиё учун бу ҳал қилувчи давр. Сўз эркинлигини илгари суришга содиқ инсон сифатида минтақани яхшироқ тушунишга ва сўз эркинлигининг бутун дунё раҳбарлари ва академиклари орасида тутган муҳим ролини ёритишга ўз ҳиссамни қўшишдан мамнунман”, деган Алламжонов. 

 

Маълумот учун, 1821 йилда ташкил этилган Жорж Вашингтон университети АҚШ пойтахтида жойлашган нуфузли олийгоҳ бўлиб, халқаро алоқалар ва сиёсат соҳасидаги имкониятлари билан машҳур.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика