1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида болалар заҳарланиши ортидан 7 киши қамоққа олинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида болалар заҳарланиши ортидан 7 киши қамоққа олинди

Тошкент вилоятининг бир қатор боғчаларида болалар заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан 7 киши қамоққа олинди.

 

Қамоққа олинганларнинг 2 нафари болалар заҳарланишига сабаб бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчлари бўлса, қолганлари аутсорсинг билан шуғулланган компания вакиллари.

 

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан 25 сентябрь куни Жиноят кодексининг 257−1-моддаси 1-қисми (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

«Адолат» партияси фракцияси ҳолат юзасидан Бош прокуратурага депутатлик сўрови юборган, партия ҳодиса сабабларини текшириш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика