1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда Мексика орқали Америкага юборишни ваъда қилган шахс ушланди

У бунинг учун ҳар бир фуқародан 32 минг АҚШ долларидан талаб қилган.

Самарқандда Мексика орқали Америкага юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Самарқандда Мексика орқали ноқонуний равишда Америкага юбориш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма раҳбари Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, уларни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига ҳар биридан 32 минг АҚШ долларидан, жами 96 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сайёҳлик фирма раҳбари олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика