Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 18:00 ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани "Қорабайир" маҳалласида яшовчи Э.Ж. маст ҳолда турмуш ўртоғи М.Х.ни ҳақоратлаб, уриб-тепиб, томоқ соҳасидан буғади. Чорасиз қолган аёл эрини қўлидан чиқишга ҳар қанча ҳаракат қилмасин, кучи етмагани сабаб охирги чора сифатида ёнида супадаги сават устида турган ошхона пичоғини олиб, турмуш ўртоғининг чап қўлтиқ ости соҳасига бир марта санчади. Оқибатда, Э.Ж. олган оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.
Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан М.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда шаръий никоҳдаги эрини унитаз ққопқоғи билан уриб ўлдирган аёл 4 йилга қамалганди.


