Жамият

Чайладан 7 700 000 сўм пул ўғирлаб кетилган

Воқеа Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида содир бўлган.

Чайладан 7 700 000 сўм пул ўғирлаб кетилган

 

2021-йил 20-октябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2000-й.т. фуқаро туман ИИБ га ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра шу куни соат 15:00 ларда Янгиқўрғон ҳудудидаги боғида жойлашган капасига номаълум шахс эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кирган. Чайла ичида бўлган ёғоч қутидан 7 700 000 сўм миқдордаги пулни ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.

 

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, жиноятни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1999-й.т. фуқаро содир этганлиги аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021-йил 22-октябрь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Аввалроқ, Шаҳрисабзда содир этилган ғайриоддий ўғирлик ҳақида хабар берган эдик.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.