Жамият

"Уддабурон" фирибгар ҳайдовчини чув туширди

Жабрланувчининг сўзларига кўра, йўловчи ундан телефонини илтимос қилиб олган ва кўздан ғойиб бўлган.

"Уддабурон" фирибгар ҳайдовчини чув туширди

 

Жабрланувчи Ойбек Мирзабоев:

"— Бир инсон келиб, Тошкентга бориб келиш буюртмасини берди. Келишиб, Тошкентгача келдим. "Қўйлиқ" деҳқон бозорида тўхтаган вақтимиз, телефон бериб туришимни сўради. Рози бўлиб бердим ва у телефон орқали гаплашаётган вақти машинани артиш билан банд бўлдим. Шу пайт у йўқ бўлиб қолди. Телефон қилсам рақамим ўчирилган экан. Шундан сўнг нима бўлганини тушундим ва ИИБ ходимларига мурожаат қилдим".

 

Бир неча ойлар мобайнида фуқароларни ишончига кириб, улардан қимматбаҳо буюмлар ва телефонларини ўғирлаб кетаётган фирибгар ҳақида ИИБга бир нечта ўхшаш хабарлар етиб келган эди. Янги йўл туманида истиқомат қилувчи Шерзод Раҳмонов исмли шахс мана шу жиноятларни содир қилганликда гумонланди.

Мазкур фуқаро Зангиота тумани ҳудудида масъул ходимлар томонидан қўлга олинди ва тергов ҳаракатларини олиб бориш учун тергов бўлимига етказилди.

Маълумотларга кўра, Ш.Р. муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан 3 марта судланган. У ўз жиноятлари сабаб суд томонидан "ўта хавфли рецидивист", деб номланган.

 

Гумонланувчи Шерзод Раҳмонов:

"— Жиззах шаҳрига бориб, ҳайдовчидан Тошкент шаҳрига олиб боришни сўрадим ва етиб келгач, ундан қўл телефонини сўраб турдим. Бозорга кириб-қайтаман, деб телефонни олиб кириб кетдим. Ичкарига кириб, дарвозанинг нариги тарафидан чиқдим. Телефонни Сергелидаги ярмарка бозорида нотаниш одамга сотиб юбордим".

 

Шерзод Раҳмоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "Б" банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Бир неча марта боши деворга урилганига қарамай, жиноятчи ўзи учун хулоса чиқармаган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибларга кўра, унга нисбатан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш чораси кўрилиши кутилмоқда.

 

Аввалроқ, Фаргонада 50 тонна цементни ноқонунй қўлга киритган шаҳсларга жиноят иши қўзғатилгани ва Хоразмда ноқонунй эр сотаётган шаҳслар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

 

 

 

Mафтуна Режаббоева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.