КХДР янги авлод эсминецини сувга туширди
Унда Ким Чен Ин ҳам шахсан иштирок этди.

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда қурилган янги авлоддаги биринчи
эсминецининг сувга туширилиш маросимида иштирок этди.
Маросим чоғида Ким Чен Ин бу кема Шимолий Кореянинг илғор денгиз қудрати сари ташлаган муҳим қадами эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, янги эсминетс КХДРнинг мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаб, минтақавий хавфсизликда муҳим роль ўйнайди.







