Жаҳон

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

10 март куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда TRT Haber нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, суҳбат давомида Ҳакан Фидан Туркия ҳаво ҳудудининг бузилиши қабул қилиб бўлмас ҳолат эканини таъкидлаб, Анқара бундай ҳолатларга қарши барча зарур чораларни кўришда давом этишини билдирган.

 

Шунингдек, Туркия ТИВ раҳбари барча томонларни минтақавий хавфсизликка путур етказиши ва тинч аҳоли ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

 

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса Туркия ҳудудига йўналган ракеталар Эрон билан боғлиқ эмаслигини маълум қилиб, ушбу ҳодиса юзасидан кенг қамровли текширув ўтказилишини билдирган.

 

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукумат йиғилишидан кейинги чиқишида Эронни вазиятни кескинлаштириши мумкин бўлган хатолардан тийилишга чақирган эди.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"