Жаҳон

Франция ўз ҳарбийларини Нигердан олиб чиқади

Нигердаги француз ҳарбий контингенти тахминан 1,5 минг аскарни ташкил қилади.

Франция ўз ҳарбийларини Нигердан олиб чиқади

 

Франция Нигерда ҳокимиятни қўлга киритган исёнчилар билан ҳарбий ҳамкорликдан бош тортмоқда ва йил охиригача бу Африка двлатидан ўз ҳарбийларини олиб чиқади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон TF1 ва France 2 телеканалларига берган интервьюсида маълум қилди.

 

«Биз ҳозирги Нигер ҳукумати билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатамиз, чунки улар энди терроризмга қарши курашмоқчи эмас. Биз қўшинларимизни тартибли равишда олиб чиқиб кетишимиз зарур. Бу яқин ҳафталар ичида ташкил қилинади. Ушбу қарор Нигер билан ҳарбий ҳамкорлик ўз якунига етанини англатади», — дейди Франция президенти.

 

Макроннинг айтишича, Франция ҳарбийларини Нигер ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиш жорий йил охиригача амалга оширилади. Шунингдек, у Франция ҳарбийларининг Нигердан олиб чиқилиши исёнчилар билан келишилган ҳолда амалга оширилишини қайд этган.

 

Шунингдек, Макрон, Франция Ниамейдаги элчиси ва Нигердаги барча элчихона ходимларини чақириб олишини ҳам маълум қилди.

 

Маълумот учун: Нигердаги француз ҳарбий контингенти тахминан 1,5 минг аскарни ташкил қилади.

 

custom img

Эрон уруш оқибатида етказилган зарарни 270 млрд долларга баҳоламоқда

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар ЯИМнинг 60 фоизига тенг.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эронда 4000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган

Можаро давомида 100 мингдан ортиқ уй вайрон қилингани ва ўн минглаб одамлар жароҳат олган.

custom img

Исроилда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди

Қуддус, Тел-Авив ва Ҳайфада минглаб фуқаролар кўчаларга чиқди.

custom img

БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди

Қарор хавфсизлик ва операцион ҳолат тўлиқ ўрганилгач қабул қилинган.

custom img

АҚШ Кубага нисбатан куч ишлатиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда — Politico

Бироқ ҳозирча асосий эътибор дипломатик босимга қаратилган.

custom img

Нобел тинчлик мукофоти совриндори Наргис Моҳаммади Эрон қамоқхонасидан шифохонага ётқизилди

Инсон ҳуқуқлари фаоли ҳушидан кетиш ҳолатларидан сўнг касалхонага ётқизилган, оиласи Теҳронга кўчиришни талаб қилмоқда.

custom img

АҚШ Ғазодаги инсонпарварлик миссиясини ёпади

Қарор Трампнинг минтақавий тинчлик ташаббусидаги муваффақиятсизликлар фонида қабул қилинган.

custom img

АҚШ давлат қарзи илк бор иқтисодиёт ҳажмидан ошиб кетди

Қарз даражаси 2030 йилга бориб 108 фоизга етиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"