1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Машинасозлар” — Чорвоқ автобус қатнови тўхтатилди

Янги қатновлар кейинги йилдан амалга оширилиши айтилмоқда.

“Машинасозлар” — Чорвоқ автобус қатнови тўхтатилди

“Машинасозлар” метро бекатидан Чорвоқ шаҳрига қатнайдиган 1226-сонли шаҳарлараро автобус ҳаракати тўхтатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, йўналиш кейинги йилгача ёпиқ қолиши мумкин.

 

1226-сонли автобус жорий йил 1 июлдан йўлга қўйилган бўлиб, қисқа вақт ичида аҳоли ва сайёҳлар орасида машҳур бўлган. Автобуслар ҳар куни “Машинасозлар” бекатидан Хумсон орқали Чорвоққа ҳар 90 дақиқада қатнар, биринчи рейс соат 6:00 да, охиргиси эса 20:30 да амалга ошириларди. Йўл тахминан 1,5 соат вақт оларди.

 

Йўналишда ҳар бири 47 йўловчига мўлжалланган замонавий MAN RR3 туристик автобуслари ишлатилган. Уларда кондиционер ва қулай ўриндиқлар мавжуд бўлиб, йўл ҳақи 25 минг сўмни ташкил этган. Тўловни нақд ёки карта орқали амалга ошириш мумкин эди.

 

Автобуслар Махтумқули кўчаси орқали “Янги Ўзбекистон” боғи, Хўжакент турар жой массиви ва Чиноркент дам олиш маскани ёнидан ўтиб, Хумсон қишлоғи орқали Чорвоққа йўл олган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика