1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Мбаппе Парижда қолади

Футболчи «ПСЖ»ни текинга тарк этмасликка ваъда берди.

Мбаппе Парижда қолади

 

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе парижликларга жамоани текинга тарк этмаслигига ваъда берди. Бу ҳақда «L'Équipe» нашри хабар берди.

 

Манбага кўра, «ПСЖ» 24 ёшли франциялик футболчи билан шартномани 2025 йил июнигача узайтирмоқчи, 2023/24 йилги мавсум якунида «Реал»га мазкур трансфер амалга оширилади.

 

Мбаппе 19-август куни Лига 1 2-тури доирасида «Тулуза»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе Франция чемпионатининг 1-турида «Лорен»га (0:0) қарши ўйинда қайдномага киритилмаганди. 13 август куни футболчи умумий гуруҳ машғулотларни давом эттиришга рухсат олди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика