1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мирзиёев “Амирсой”да Жапаров билан учрашди

Президентлар халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашган.

Мирзиёев “Амирсой”да Жапаров билан учрашди

25 январь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказди.

 

Етакчилар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

 

Қирғизистон Президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.

 

Ўзбекистон ва Қирғизистонда мамлакатларимизнинг ноёб геоландшафти ва хилма-хил табиатини ҳисобга олган ҳолда курорт-рекреация марказларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика