1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бўстонлиқда “Чимён” халқаро умум­мавсумий курорти барпо этилмоқда

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бунёд этилаётган янги туризм мажмуасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Бўстонлиқда “Чимён” халқаро умум­мавсумий курорти барпо этилмоқда

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган янги туризм мажмуаси имкониятлари билан танишди.

 

Сўнгги йилларда ҳудудда туризм инфратузилмаси жадал ривожланиб, “Амирсой”, “Чиноркент” ва “Чорвоқ дарвозаси” каби йирик масканлар фойдаланишга топширилди. Эндиликда уларга Франциянинг “MND” компанияси билан ҳамкорликда бунёд этилаётган “Чимён” халқаро курорти ҳам қўшилади. 1 278 гектар майдонни қамраб олган ушбу лойиҳа доирасида 3 300 метр баландликкача осма дор йўли, меҳмонхоналар ва замонавий хизмат мажмуалари қурилиши режалаштирилган.

 

Янги мажмуада йил давомида сайёҳларга хизмат кўрсатиш, қишда чанғи ва сноуборд спорти, бошқа фаслларда эса тоғ сайёҳлиги ҳамда ҳордиқ учун барча шароитлар яратилади. “Wyndham” бренди асосида бошқариладиган 320 ўринли меҳмонхона ноябрь ойида ишга туширилиши мўлжалланган бўлиб, йилига ўртача 45 минг сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга. Шунингдек, апарт-отеллар, ресторан ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ҳам барпо этилиб, қўшимча минглаб иш ўринлари яратилади.

 

Ҳудудда транспорт инфратузилмасини яхшилаш мақсадида узунлиги 1 450 метр бўлган туннель, икки кўприк ва пиёдалар йўлаклари қурилди. Бу йўл орқали тоғ курортларига транспорт ҳаракати хавфсиз ва қулай бўлиши таъминланади.

 

Мазкур лойиҳа ҳудуднинг туризм салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, иқтисодий ўсиш ва маҳаллий аҳоли учун барқарор даромад манбаини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Бўстонлиқ бугун ўзининг табиий гўзаллиги, замонавий мажмуалари ва юқори хизмат сифати билан мамлакатимиз туризм марказларидан бирига айланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика